Буйракдаги тошни тушириш учун...
Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.
Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади. Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.
Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади. Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.
Шунингдек, зайтун ёғини 3 ҳафта давомида кунига 1 ош қошиқдан бир марта ичиш буйракдаги тошларни туширишда асқотади.
Буйракни тошлардан тозалашда маккажўхорининг попугини қўлласа ҳам бўлади. 15 дона маккажўхори попуги ажратиб олинади. Сўнг 1 литр сувга солиниб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.
Тайёр малҳамни кунига 3 маҳал нонуштадан кейин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида ичиш тавсия этилади. Агар дамламанинг фойдасини сезсангиз, 10-15 кундан кейин муолажани такрорлашингиз мумкин.
Буйрак касалликларида
Қуритилган анжирни баравар миқдорда ёнғоқ мағзи янчилганига аралаштириб, ҳар куни 70-90 граммдан еб турилса, иссиқ мижозли беморлар буйрагини иссиқ қилиб, олатини ҳаракатга келтиради, чахмазак (сийишнинг қийинлашуви)ни йўқотади. Анжир шарбати эса буйрак ва қовуқдаги чиқитларни ҳайдаб чиқаради. Сигир сутини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш буйрак ва қовуқда тош пайдо қилади, уни бир марта ичиш миқдори 150 граммдан 300 граммгача.
Буйрак хасталигида икки чой қошиқдаги қуруқ наъматак мевасини бир истакон қайноқ сувга солиб қўйиб, сувини кунига уч маҳал овқатдан сўнг ичиб турилса, иншааллоҳ шифо бўлади.
Буйрак ва қовуқдаги тошлар безовта қилаётган бўлса, ширин бодом ёғига зиғир уруғининг суви, гулхайри шарбати ва беҳи уруғининг сувини қўшиб ичинг, тошни тезда даф қилади, қийналиб сийишни осонлаштиради.
Араблар хурмоси (финик) данагини сувда қайнатиб, суви ичилса, буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб туширади.
Буйракдаги тошларни тушириш учун 30 мл. кунжут ёғини уч маҳал оч қоринга ичилади.Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.
* * *
Зулукни қуритиб, асал билан аралаштириб яланса, буйракдаги тошларни майдалайди. * * *
Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.* * *
Ўн бештача катта зулукни ювиб, қуритиб, йигирма мисқол туйилган чувалчанг билан бирга тоза кунжут ёғида қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида шишиб кетган моякка бир неча куни иситиб суркалса, бу иллатни батамом йўқотади. * * *
Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.
* * *Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади. * * *
Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.
* * *Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.
* * *Чумчуқ гўшти ва чаённинг кули буйрак ҳамда қовуқдаги тошни туширади.* * *
Маймунжон ва беда илдизлари, гулхайри уруғи, олча меваси, дўлана елими буйракдаги тошни майдалаб чиқаради.* * *
Хирсқулоқ япроғининг 10 гр.ни сувда 15 дақиқа қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак касалликларига шифо бўлади
* * *Хина илдизи, тоғ петрушкаси, ялпиз, эрман, дашт бодрингининг уруғи ва илдизи, ширин ажриқ илдизи ҳам буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб ҳайдайди.* * *
Ҳар куни 3 гр. қалампирмунчоқни чой ёки доғ сув билан ичилса, буйракдаги совуқликни кеткизади.* * *
Сариқ чой (далачой) ўтини сувда қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак хасталикларидан халос бўласиз.* * *Саримсоқни сирка билан қўшиб ейилса, буйракдаги шишни даф қилади.* * *
Ўнғоқ ма...