Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилиши оқибатида яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар киши эвакуация қилинган.
Вазирликка кўра, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙлари аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда воқеа жойига етиб борди.
Ҳозирча жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.