БМТнинг UN-Habitat ташкилоти одамзот яшашига яроқли шароит яратиш билан шуғулланади ва океанларда сузиб юрадиган шаҳарлар барпо этиш устида ишламоқда.
Бунинг учун хусусий Oceanix ширкати, Массачусетс Технология институти ва дунёни илмий кашф қилиш ғояларини тарғиб этадиган The Explorers Clubлари жалб этилган.
Иқлим ўзгариб, денгиз сатҳи йил сайин кўтарилиб бормоқда, одамлар харобаларда тиқилиб яшашга мажбур бўлмоқдалар.
Бундай бир шароитда сузувчи шаҳарлар муаммо ечими бўлиши мумкин.