Президент Мирзиëевнинг Наманган вилоятига сафари олдидан водий телеканалларида намойиш этилган лавҳада Зафар Холмирзаев уйи маҳалла ҳашари ëрдамида қурилаëтгани айтилди. Зафар Холмирзаев эса аслида ундай эмаслигини¸ уйни у ўз ҳисобидан қураëтгани¸ маҳалла ҳеч қандай ëрдам бермаëтганини айтмоқда.