Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қиссасини Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану зуҳралик бир киши учраб қолди ва: «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради. «Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар. «Муҳаммадни ўлдирсанг, Бану Ҳошим ва Бану Зуҳрадан қандай эмин бўласан?» деди ҳалиги одам. «Сен ҳам диндан чиққанга ўхшайсан?!» деди Умар. «Сенга ажиб бир ran айтайми? Куёвинг билан синглинг диндан чиқишди! Ҳа, сенинг динингдан чиқишди!» деди. Умар йўлидан қайтиб, иккисининг олдига борди. Уларнинг ҳузурида Хаббоб ибн Арат бор эди. У Умарнинг шарпасини сезиб, уйнинг ичига беркиниб олди. Умар кирди ва: «Бу шивир-шивир нима?!» деди. Улар Тоҳони қироат қилишаётган эди. Иккиси: «Ўзаро гапимиздан бошқа нарса йўқ», дейишди. «Эҳтимол, икковинг диндан чиққандирсанлар?!» деди. Шунда куёви унга: «Эй Умар, агар ҳақ сизнинг динингиздан бош...ЕщёУмар розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қиссасини Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану зуҳралик бир киши учраб қолди ва: «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради. «Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар. «Муҳаммадни ўлдирсанг, Бану Ҳошим ва Бану Зуҳрадан қандай эмин бўласан?» деди ҳалиги одам. «Сен ҳам диндан чиққанга ўхшайсан?!» деди Умар. «Сенга ажиб бир ran айтайми? Куёвинг билан синглинг диндан чиқишди! Ҳа, сенинг динингдан чиқишди!» деди. Умар йўлидан қайтиб, иккисининг олдига борди. Уларнинг ҳузурида Хаббоб ибн Арат бор эди. У Умарнинг шарпасини сезиб, уйнинг ичига беркиниб олди. Умар кирди ва: «Бу шивир-шивир нима?!» деди. Улар Тоҳони қироат қилишаётган эди. Иккиси: «Ўзаро гапимиздан бошқа нарса йўқ», дейишди. «Эҳтимол, икковинг диндан чиққандирсанлар?!» деди. Шунда куёви унга: «Эй Умар, агар ҳақ сизнинг динингиздан бошқада бўлса...» дейиши билан Умар унга ташланиб, босиб олганча ура бошлади. Синглиси уни эридан нари қилиш учун келди. У синглисини ҳам уриб, юзини қонга белади. Ғазабланган сингил: «Агар ҳақ сизнинг динингиздан бошқада бўлса, мен «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» деб гувоҳлик бераман», деди. Шунда Умар: «Узингиздаги ёзилган нарсани менга беринглар. Ўқиб кўрай-чи», деди. У ўқишни биларди. Синглиси: «Сиз нопоксиз. Буни фақатгина покланганлар ушлайдилар. Туринг, ғусл қилиб келинг», деди. У туриб ғусл қилиб келди. Сўнг ёзилган нарсани олди. У Тоҳо сурасидан «Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт» (14-оят)гача ўқиди ва: «Мени Муҳаммаднинг олдига олиб боринглар», деди. Умарнинг гапини эшитиб, Хаббоб беркинган жойидан чиқди ва: «Эй Умар, хурсанд бўл. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайшанба кечасидаги «Аллоҳим! Исломни Умар ибн Хаттоб ёки Амр ибн Ҳишом билан азиз қилгин», деб қилган дуолари сен хақингда қабул бўлишини орзу қиламан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафонинг пастидаги ҳовлида эдилар. Умар ўша ҳовлига борди. Унинг эшиги олдида Ҳамза, Талҳа ва бошқалар турган эдилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу: «Ана Умар. Агар Аллоҳ унга яхшиликни ирода қилган бўлса, мусулмон бўлади. Агар ундан бошқани ирода қилган бўлса, биз учун уни ўлдириш осон кечади», дедилар. 1 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ичкарида эдилар. У зотга ваҳий нозил бўлаётган эди. (Сўнг) чиқиб, Умарнинг олдига келдилар. Унинг ёқасидан ва қиличбоғидан тортиб туриб: «Эй Умар! Аллоҳ сенга Валид ибн Муғийрага туширган ор ва азобни туширмагунча қайтмайсанми?!» дедилар. Умар: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду аннака абдуллоҳи ва расулуҳ!» деди» («Тарихи хулафо»). Ушбу ҳаяжонли лаҳзада ҳовлида турганлар бутун атрофни бошларига кўтариб, овозларининг борича «Аллоҳу акбар!» дея такбир айтдилар. Ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақда эмасмизми?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақдамиз», дедилар. «Ундай бўлса, нимага беркинамиз?!» дедилар Умар. Мусулмонлар биринчи марта икки саф бўлиб, очиқчасига Байтуллоҳ томон йўл олдилар. Бир сафни ҳазрати Ҳамза, иккинчисини ҳазрати Умар бошлаб борар эдилар. Улар масжидга кирдилар. Қурайшликлар бир Ҳамзага, бир Умарга қараб, ичларидан зил кетишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга «Форуқ» лақабини ўша куни бердилар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганининг олтинчи йили зулҳижжа ойи эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ёшлари ўттиз иккида эди. Бундан уч кун олдин Ҳамза розияллоҳу анҳу Исломга кирган эдилар
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 4
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қиссасини Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану зуҳралик бир киши учраб қолди ва: «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради.
«Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар.
«Муҳаммадни ўлдирсанг, Бану Ҳошим ва Бану Зуҳрадан қандай эмин бўласан?» деди ҳалиги одам.
«Сен ҳам диндан чиққанга ўхшайсан?!» деди Умар.
«Сенга ажиб бир ran айтайми? Куёвинг билан синглинг диндан чиқишди! Ҳа, сенинг динингдан чиқишди!» деди.
Умар йўлидан қайтиб, иккисининг олдига борди. Уларнинг ҳузурида Хаббоб ибн Арат бор эди. У Умарнинг шарпасини сезиб, уйнинг ичига беркиниб олди. Умар кирди ва: «Бу шивир-шивир нима?!» деди.
Улар Тоҳони қироат қилишаётган эди. Иккиси: «Ўзаро гапимиздан бошқа нарса йўқ», дейишди.
«Эҳтимол, икковинг диндан чиққандирсанлар?!» деди. Шунда куёви унга: «Эй Умар, агар ҳақ сизнинг динингиздан бош...ЕщёУмар розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қиссасини Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану зуҳралик бир киши учраб қолди ва: «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради.
«Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар.
«Муҳаммадни ўлдирсанг, Бану Ҳошим ва Бану Зуҳрадан қандай эмин бўласан?» деди ҳалиги одам.
«Сен ҳам диндан чиққанга ўхшайсан?!» деди Умар.
«Сенга ажиб бир ran айтайми? Куёвинг билан синглинг диндан чиқишди! Ҳа, сенинг динингдан чиқишди!» деди.
Умар йўлидан қайтиб, иккисининг олдига борди. Уларнинг ҳузурида Хаббоб ибн Арат бор эди. У Умарнинг шарпасини сезиб, уйнинг ичига беркиниб олди. Умар кирди ва: «Бу шивир-шивир нима?!» деди.
Улар Тоҳони қироат қилишаётган эди. Иккиси: «Ўзаро гапимиздан бошқа нарса йўқ», дейишди.
«Эҳтимол, икковинг диндан чиққандирсанлар?!» деди. Шунда куёви унга: «Эй Умар, агар ҳақ сизнинг динингиздан бошқада бўлса...» дейиши билан Умар унга ташланиб, босиб олганча ура бошлади. Синглиси уни эридан нари қилиш учун келди. У синглисини ҳам уриб, юзини қонга белади. Ғазабланган сингил: «Агар ҳақ сизнинг динингиздан бошқада бўлса, мен «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» деб гувоҳлик бераман», деди. Шунда Умар: «Узингиздаги ёзилган нарсани менга беринглар. Ўқиб кўрай-чи», деди. У ўқишни биларди. Синглиси: «Сиз нопоксиз. Буни фақатгина покланганлар ушлайдилар. Туринг, ғусл қилиб келинг», деди.
У туриб ғусл қилиб келди. Сўнг ёзилган нарсани олди.
У Тоҳо сурасидан
«Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт» (14-оят)гача ўқиди ва: «Мени Муҳаммаднинг олдига олиб боринглар», деди. Умарнинг гапини эшитиб, Хаббоб беркинган жойидан чиқди ва: «Эй Умар, хурсанд бўл. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайшанба кечасидаги «Аллоҳим! Исломни Умар ибн Хаттоб ёки Амр ибн Ҳишом билан азиз қилгин», деб қилган дуолари сен хақингда қабул бўлишини орзу қиламан», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафонинг пастидаги ҳовлида эдилар. Умар ўша ҳовлига борди. Унинг эшиги олдида Ҳамза, Талҳа ва бошқалар турган эдилар.
Ҳамза розияллоҳу анҳу: «Ана Умар. Агар Аллоҳ унга яхшиликни ирода қилган бўлса, мусулмон бўлади. Агар ундан бошқани ирода қилган бўлса, биз учун уни ўлдириш осон кечади», дедилар. 1
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ичкарида эдилар. У зотга ваҳий нозил бўлаётган эди. (Сўнг) чиқиб, Умарнинг олдига келдилар. Унинг ёқасидан ва қиличбоғидан тортиб туриб: «Эй Умар! Аллоҳ сенга Валид ибн Муғийрага туширган ор ва азобни туширмагунча қайтмайсанми?!» дедилар. Умар: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду аннака абдуллоҳи ва расулуҳ!» деди» («Тарихи хулафо»).
Ушбу ҳаяжонли лаҳзада ҳовлида турганлар бутун атрофни бошларига кўтариб, овозларининг борича «Аллоҳу акбар!» дея такбир айтдилар. Ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақда эмасмизми?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақдамиз», дедилар.
«Ундай бўлса, нимага беркинамиз?!» дедилар Умар.
Мусулмонлар биринчи марта икки саф бўлиб, очиқчасига Байтуллоҳ томон йўл олдилар. Бир сафни ҳазрати Ҳамза, иккинчисини ҳазрати Умар бошлаб борар эдилар.
Улар масжидга кирдилар. Қурайшликлар бир Ҳамзага, бир Умарга қараб, ичларидан зил кетишарди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга «Форуқ» лақабини ўша куни бердилар.
Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганининг олтинчи йили зулҳижжа ойи эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ёшлари ўттиз иккида эди. Бундан уч кун олдин Ҳамза розияллоҳу анҳу Исломга кирган эдилар