"Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти хайрлашув нутқини сўзлади.
"Афсуски, бу кун келди, бу куннинг ҳеч қачон келмаслигини истагандим. Охирги вақтларда мен ҳақимда айтилган ажойиб сўзлар... Ҳаммага раҳмат.
Мен ақлсиздай йиғладим! Бу 25 йилни шунчаки унутиб бўлмайди. Ҳозир менга осон бўлмаётган бўлсада, ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Мен аёлим билан бу 25 йил қандай ўтгани ҳақида гаплашдим.
Отамга, онамга, акамга, оиламга ва дўстларимга раҳмат. Аёлим ва уч фарзандимга раҳмат. Гапимни шундан бошламоқчи дим, чунки гапимни охирига етказа олмайман деган ҳадиқ бор эди.
Буларнинг барини бир неча сўз билан изҳор қилиб бўлмайди. Буни шеър ёки поэма тарзида ёзишни истардим, аммо шеър ёзишни унчалик