Иқрор
Бағримни эзмоқда зилдай тош,
Билмадим, етгайми қилдай дош?
Сўраманг, бу ўзи қандай тош?
Билолнинг "тош"ини кўрмабсиз.
Бу бошим оғрийди аламдан,
Не алам? Сўраманг сиз мандан,
Кесилган, тепилган ё Ҳасан,
Ҳусаннинг бошини кўрмабсиз.
Бир кунлик дунёни йил деманг,
Йиқитса, сиротни қил деманг,
Энг узун дарёни Нил деманг,
Кўзларим ёшини кўрмабсиз.
Билмадим, йиғлашим не сабаб?
Соғ одам йиғларми бесабаб?
Зартобут, бекафан, бетараф
Фиръавн лошини кўрмабсиз.
Тавбали ашкимни хуш кўрдим,
Бандалик ишқини иш кўрдим,
Ғалвали ажримни туш кўрдим,
Қайнаган дошини кўрмабсиз.
Бағримда тошлар бор зилдайин,
Ҳар бири Маҳмуди филдайин,
Ўтолмам, у кўприк қилдайин,
Ул Ёрнинг қошини кўрмабсиз.
Ўтолмам, у к