Одамлар инсон учун кўзгудир.
Агар унинг хулқи гўзал бўлса,
одамлар ҳам у билан чиройли
муомалада бўлурлар. Шунда унинг
асаби тинчланар, қалби роҳат олар,
ўзига дўст бўлган жамиятда
яшаётганини ҳис қилар.
Хулқи ёмон инсон хулқи ёмон
одамларга, тошбағирларга дуч
келади. Ўзгани ҳурмат қилмаган
ҳурмат топмайди.
Ҳусни хулқ эгаси хотиржамликка
яқинроқ, изтироб, кескинлик,
аламли ҳолатдан узоқроқдир.
Бинобарин, ҳусни хулқ Оллоҳнинг
бандаларига берган неъмати ва
Ислом унга энг кўп ундаган
нарсадир.
Оллоҳ таоло айтади: “(Эй
Муҳаммад алайҳис-салом), афв —
марҳаматли бўлинг, яхшиликка
буюринг ва жоҳиллардан юз
ўгиринг!”. (Аъроф сураси, 199-оят).
Яна У Зот Расули соллоллоҳу
ала