Хуруж қилган "дард" қани?
Эслатяпсан тахтани.
Яхши кўринмоқ бўлсанг,
Пахтани бос, пахтани!
Қарсакларни қаттиқ ур,
Қоғоз, қалам ушлаб тур.
Сўкишса ҳам кулиб юр,
Пахтани бос, пахтани!
Нени суяр хўжайин,
Ўрганиб олгин тайин.
Уят, номус бир тийин,
Пахтани бос, пахтани!
Пахталик шим кийиб юр,
Серсалом бўл, ийиб юр.
Доим тилни тийиб юр,
Пахтани бос, пахтани!
Хос навкари бўлиб ол,
Курра, хари бўлиб ол.
Олапари бўлиб ол,
Пахтани бос, пахтани!
Чиқиб олсанг курсига,
Етишасан “Тесла”га.
Мақтовсевар “пес”ларга,
Пахтани бос, пахтани!
Уйинг бўлар уч қават,
Ақчага тўла сават.
Қандингни ур, азамат!
Пахтани бос, пахтани!