Меҳрибон отам. Куни кеча қўшнимизнинг хонадонида ҳатм Қуръон бўлди. Қўшни ака алоҳида равишда мени ҳам хатмга киришимни тайинлагани сабаб, дадам билан бирга кирдик. Улар билан дастурхон атрофига ёнма-ён келиб жойлашдик. Датурхондаги ноз-неъматлардан тановвул қилиб бўлгач, дастурхонга ош тортилди. Дадам иккимиз бир идишдан ош ейишимизга тўғри келди. Биргалашиб овқатланар эканмиз, дадам олдиларидан чиққан гўшт бўлакларини секин-секин мен томонга суриб қўймоқдалар. Бу манзарани кузата туриб, бир жойда ўқиганим "ота бола суҳбати" ёдимга тушди. Дадаси ўғлидан "Ким кучли ўғлим сенми, менми?" деб, уч бора сўраганида, уччаласида ҳам "мен кучлиман ота" деб жавоб қилади. Жавобдан хафа бўлган ота ўғлид