Предыдущая публикация
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
  • Главная
  • Видео
  • Группы
  • Люди
  • Публикации
  • Игры
  • Подарки
  • Поздравления
  • Рекомендации
  • Помощь
  • русский
Левая колонка
Фотография от Мазлума 🌴

Мазлума 🌴

Последний визит: 3 мар 2022
Фотография от Мазлума 🌴
Gif
Фотография от Мазлума 🌴
Gif
Фотография от Мазлума 🌴
Фотография от Мазлума 🌴
Gif
Фотография от Мазлума 🌴
Фильтр
ЗаметкиУвлечения
Мазлума 🌴
3 мар 2022
Аллоҳнинг синовига шукр қиламан!

Нима бўлса бўлар, ёнимда юрган,
Яқинларим кўриб,шукр қиламан.
Майлида дунёлар бермаса агар,
Аллоҳ берганига -да шукр қиламан!

Майлига, ортимдан қувмасин бойлик,
Соҳта ҳушомаддан айланмасин бош.
Кошонам бўлмасин тенгсиз,чиройли,
Бир куним ўтганига шукр қиламан!

Майлида,бўлсамда баъзан бегуноҳ,
Бошимга туҳматнинг тошин ағдарса,
Майлига азобли кунлар куйдирса,
Аллоҳнинг синовига шукр қиламан!

Шукр қилгум ҳар бир ўтган кунимга,
Диним ила файзли ҳаёт йўлимга,
Мағрур боқажакман, хатто ўлимга,
Иймонни берганига шукр қиламан!
Мазлума 🌴
3 мар 2022
ХАЁТ ЙЎЛИДА!

Мен оддий, шунчаки қалби паришон,
Эртамни сўрайман Худо деб, бугун.
Қайғу ҳам, шодлик ҳам, кўксимга нишон,
Не келса бошимга, сабрман беун !

Ўзимдан ўтганин, ўзим биламан,
Ҳар кимнинг ўз айтар, хикояси бор.
Тақдир вароқларин, бир-бир юламан,
Ҳар бир хикоянинг, ниҳояси бор !

Камроқ гапираман, кўпроқ куламан,
Табассум хамиша кўнглимга малҳам.
Тилнинг найрангидан жуда қўрқаман,
Унинг суяги йўқ, эс хуши бир кам !

Дўстларни, дўст дея, жоним бераман,
Аммо, керагини кўрмасман сира.
Мен, кўпроқ маҳзунли тунни кутаман,
Шу тунлар дўст бўлар, алардан кўра !

Хақиқат излайман, хақиқатсиздан,
Ёлғончи дунёнинг қурбонидирман.
Оқибат кўзлайман, оқибатсиздан,
Мен балки шундайин девонадирман
Мазлума 🌴
2 мар 2022
Гаров бериб жонимни қаттиқ куйдим,
Охир чиркин дунёлардан ҳам тўйдим,
Кўз ёшларимга арзимас экан бу дунё,
Парвардигор, саждангдаман, бош қўйдим!

Роҳатланиб Сенинг учун ёш қуйдим…
Одамларин кўрдим инсоф қилмаган,
Сенинг уйингга бир марта келмаган,
Ҳеч бўлмаса Ҳақ калиманг билмаган!

Парвардигор, сажданг учун бош қўйдим,
Роҳатланиб Сенинг учун кўз ёш қуйдим.
Бу шундайин ҳузур эрур, хуш хузур,
Ҳеч кимсага бу йўлларда йўқ минг бор узр!

Қалбим бугун хотиржамлик истаюр,
Парвардигор, сажданг учун бош қўйдим.
Роҳатланиб Сенинг учун ёш қуйдим,
Қочдим сўнгги кўринмас зулматлардан!

Бездим риё аралаш ҳимматлардан,
Юзим очиб қаро-қум чимматлардан
Парвардигор, сажданг учун бош қўйд
Мазлума 🌴
20 фев 2022
Шу окшом тушимга киринг Онажон!

Хаёлим учмокда, кузим юмилсин,
Багрингизда яйраб ухлайман качон,
Майли чидагайман, факат илтимос,
Шу окшом тушимга киринг Онажон!

Кулимни очаман жаннатда булиш учун,
Йиглайман сиз учун рухингиз, танда жон,
Уксик кизингизман, утиниб бир бор сурай,
Шу окшом тушимга киринг Онажон!

Овкатни зурга еб, зурга чой ичдим,
Мехнатдан чарчадим, кулларим калкон,
Дийдорингиз куришни жуда хохлайман,
Шу окшом тушимга киринг Онажон!

Тушимда эркаланг, аллалар айтиб,
Бешигим бошига осинг бир маржон,
Юзимдан силаб, эркалаб упиб,
Шу окшом тушимга киринг онажон,
Бир бор тушларимга киринг онажон.
Жойингиз жаннатда булсин жон Онажон.
Сизни согинган
Мазлума 🌴
20 фев 2022
ХАЛИ ЯХШИ БЎЛИБ КЕТАДИ!

Синовларга бардош бер юрак,
Бу азоблар бир кун ўтади.
Бир кун яхши бўлиши керак,
Хали яхши бўлиб кетади!

Кимлар улов кимлар пиёда,
Кимнинг ғами кимдан зиёда.
Яхшилик бор хали дунёда,
Хали яхши бўлиб кетади!

Шодлик йўқми севгидан бўлак,
Орзу йўқми? йўқми айт тилак.
Унутганни унутгин юрак,
Хали яхши бўлиб кетади!

Тугар бир кун ғанимнинг тоши,
Тинар бир кун кўзларнинг ёши.
Ёруғ ахир ойнинг ўн беши,
Хали яхши бўлиб кетади!

Азобларга енгилма юрак,
Бу синовлар бир кун ўтади,
Бир кун яхши бўлиши керак,
Бир кун яхши бўлиб кетади!
Мазлума 🌴
19 фев 2022
ХАЁТ ЙЎЛИДА.
Мен оддий, шунчаки қалби паришон,
Эртамни сўрайман Худо деб, бугун.
Қайғу ҳам, шодлик ҳам, кўксимга нишон,
Не келса бошимга, сабрман беун !

Ўзимдан ўтганин, ўзим биламан,
Ҳар кимнинг ўз айтар, хикояси бор.
Тақдир вароқларин, бир-бир юламан,
Ҳар бир хиқоянинг, ниҳояси бор !

Камроқ гапираман, кўпроқ куламан,
Табассум хамиша кўнглимга малҳам.
Тилнинг найрангидан жуда қўрқаман,
Унинг суяги йўқ, эс хуши бир кам !

Дўстларни, дўст дея, жоним бераман,
Аммо, керагини кўрмасман сира.
Мен, кўпроқ маҳзунли тунни кутаман,
Шу тунлар дўст бўлар, алардан кўра !

Хақиқат излайман, хақиқатсиздан,
Ёлғончи дунёнинг қурбонидирман.
Оқибат кўзлайман, оқибатсиздан,
Мен балки шундайин девонадирман !
На этом пока всё
Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

27

  • 🕌𝒊𝒃𝒓𝒂𝒕𝒍𝒊 🕋𝑺𝒐𝒛𝒍𝒂𝒓🕌
    🕌𝒊𝒃𝒓𝒂𝒕𝒍𝒊 🕋𝑺𝒐𝒛𝒍𝒂𝒓🕌
    Душанбе
  • ДЛЯ СЕСТЕР И БРАТЬЕВ (Хадижа)
    ДЛЯ СЕСТЕР И БРАТЬЕВ (Хадижа)
    Черкесск
  • 🌹🌹🌹ЯСМИНА🌹🌹 💝♥️
    🌹🌹🌹ЯСМИНА🌹🌹 💝♥️
    пос. Серпухов-15 (Серпуховский район)
  • Бегойим5555 Мамедова
    Бегойим5555 Мамедова
    Джидда
  • Нурия Джураева
    Нурия Джураева
    Берлин

  • Бесплатная открытка

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.

Зарегистрироваться