Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавваранинг дарвозаларидан бирининг олдида ўтирган эдилар. Одамлар бир кишини тобутга солиб, жаноза ўқимоқ учун олиб келдилар.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
– Бу мурданинг ҳеч кимдан қарзи йўқми? – деб сўрадилар.
Бир киши:
– Ё Расулуллоҳ, бир одамдан тўрт танга қарзи бор эди, – деди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй одамлар, сизлар унга жаноза ўқийверинглар, мен қарздор одамга жаноза ўқимайман, – дедилар.
Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) ҳозир бўлиб:
– Эй Муҳаммад, сизга Худойи таоло салом юборди, Муҳаммад шу мурдага жаноза ўқисинлар, ҳар ким унинг жанозасини ўқиса, мен уни мағфират қилурман, – деди. Бироқ мен