Мусофир бандадан соғинчни сӯранг
Юртини тарк айлаб ишламоқ учун,
Ишлайди рӯзғорин тӯлдирмоқ учун,
Енгади қийналиб дардини кучин,
Мусофир бандадан соғинчни сӯранг!
Ишлайди ҳар қандай, шароит ишда,
Баъзилар қолади қахротон қишда.
Бир-бора кӯрсам дер онасин тушда,
Мусофир бандадан соғинчни сӯранг!
Билдирмай дардини ичига ютар,
Гар кӯрсанг, ӯзини қувончли тутар.
Ҳаётнинг синови бошидан ӯтар,
Мусофир бандадан соғинчни сӯранг!
Ишидан куйинмас билингиз хар–ҳол,
Мусофир инсонлар кӯрмасин завол.
Уларга берингиз биргина савол,
Мусофир бандадан соғинчни сӯранг!
Ӯзгага ҳеч-қачон етказмас зиён,
Ёстиқни қучоқлаб йиғлайди гирён.
Соғинчи қалбида уради тиғён,
Мусофир бандадан соғинчни сӯранг!
Фарзандин