Менсиз ўтган шунча ой-йиллар ичра,
Соғинч азобидан оғринганмисан?
Aқалли бир бора... бир маротаба,
Бир лаҳза мени ҳам соғинганмисан?
Қаддимни тутолмай қолдим ушбу кун,
Соғинчлар қалбимда оғриқли тугун.
Ёлғондан бўлса ҳам шу кўнглим учун,
Бир лаҳза мени ҳам соғинганмисан?
Вужудимдан чиққан нолалар хаққи,
Ёшларимдан унган лолалар хаққи,
Кўзимни нам қилган жолалар хаққи,
Бир лаҳза мени ҳам соғинганмисан?
Жонимни музлатган қоронғу туним,
Қўл етмас юлдузим, олис учқуним,
Кўнглимни ёритган энг ёруғ куним,
Бир лаҳза мени ҳам соғинганмисан?
Ҳижронга кўникдим-бу замон зайли,
Мендек сен ҳам мендан оғринганмисан?
Мени ҳар замонда хотирлаб майли,
Ҳеч қурса бир лаҳза соғинганмисан?
Озор бераман деб