Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилав