Дўст ахлига зор қилма Худо,
Ёмонларга хор қилма Худо,
Кенгга кенг деб азим дунёни.
Кўзларимга тор қилма Худо,
Меҳр
излаб гадо бўлмайин,
Мазлумликда адо бўлмайин. Ўзинг бериб ўзинг ол Худо,
Саноғингда хато бўлмайин !
Синовингдан синашта ўтай,
Сабримни бер сабрла ўтай.
Адаштирма, толдирма Худо,
Жамолингга дил ришта ўтай !
Бандам дегин, қулинг бўлайин,
Яратганинг гулинг бўлайин.
Шайтонлардан йироқ қил Худо,
Иймон тўла кунинг бўлайин !
Омонатман омонат кунда,
Ўзинг берган саодат кунда. Керак бўлса жоним ол Худо,
Лек қолдирма хиёнат кунда !
Ўзинг
бериб ўзинг ол Худо,
Дилгинамга сабр сол Худо.
Кўп сўрадим осий бандангман,
Хато қилсам кечиргин Худо !!!
♕💎 МИЛЕДИ 💎♕