"Кечир"..дема, кечиролмасман,
Энди тақдир кечирсин бизни.
Истасам ҳам унутолмасман,
Унутмасам, майлими сени !
Армон билан яшарман балки,
Балки, кимга очарман дилни .
Кўнгил сендан узилса ҳамки,
Унутмасам, майлими сени !
Бўлолмадик бахтли иккимиз,
Айблаймиз бир-биримизни.
Ўлса ҳамки сарсон ишқимиз,
Унутмасам, майлими сени !
Ўйларимдан кечсам аразлаб,
Ўчиролсам ўша аламни.
Хотирамни бир-бир вароқлаб,
Унутмасам, майлими сени !
Телбалардек ақлимдан озиб,
Балки севиб яшарман ғамни.
Лек исмингни кафтимга ёзиб,
Унутмасам, майлими сени !!!