Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Қуръони Каримни ёд олишнинг энг осон йўли: Азиз биродарим! Сизга Қуръонни ёд олишнинг энг қулай йўлини тақдим қиламан.
Биринчидан: кўп вақт талаб қилмайди. Иккинчидан: икки ярим йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингизга кафолат берилади иншаоллоҳ! Фақатгина бу услубга тўла ихлос билан ҳаракат қилсангиз кифоя!. -Мадина Мунаввара Қуръонининг бир саҳифаси 15 сатрдан иборат, -Шунда, бир жузъ 20 саҳифани ташкил қилади.
Жадвал қуйидагича: ―Бомдод намозидан энг ками 10,15 дақиқа аввал биринчи саҳифадан 3 сатрни ёд оласиз, сўнг ёд олган ўша 3 сатрни уйингизда бомдод намозини икки ракат суннатига зам сура қилиб ўқийсиз, сўнг масжидга чиқиб, яна ўша 3 сатрни икки ракат тахийятул-масжид намозига зам сура