Кўнглингда йўқмидим ёки кўнглинг йўқ.
Қайтаман дегандинг баҳор келгунча,
Мен тамон қайтмоққа наҳот йўлинг йўқ,
Ишонгин севаман сени ўлгунча,
Кўнглингда йўқмидим ёки кўнглинг йўқ.
Бахтиёр саболар сочинг силайди,
Бўсалар бахш этар лабингга совуқ,
Улар мендек севмас ва севолмайди,
Кўнглингда йўқмидим ёки кўнглинг йўқ.
Юзингни силайди ҳарир рўмолинг,
Зулфингга бош қўяр қилиб минг қуллуқ,
Меничи банд этар ҳамон хаёлинг,
Кўнглингда йўқмидим ёки кўнглинг йўқ.
Кўнглим нишон бўлди ишқ пайконига,
Ҳажрингда бағримга қадалган минг ўқ,
Дастхат қўйиб бўлдим ўз армонимга,
Кўнглингда йўқмидим, ёки кўнглинг йўқ.
Ишон сенсиз кунлар менингдек ғариб,
Нурсиз кундузлар ҳам жонга қилар дўқ,
Бир