БОЛАМГА НАСИҲАТ ......
______________
Болажоним, аввало, шуни билингки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини керак бўлса ўзидан ҳам яхши кўради. Шунинг учун ўзида бўлмаган яхши нарсаларни боласига илинади ва боласи эришишини истайди. Албатта, ҳар бир мусулмон ота-она бу дунёда ҳам ва Охират диёрида ҳам яхшиликларга эга бўлишга интилади. Юқорида айтганимиздек, бу ҳолатни фарзандига ҳам раво кўради. Ҳеч ким ўзига ёмонликни хоҳламайди, айниқса ўз зурриёдига. Шунинг учун, болагинам, мени эшитиб тушунишга ҳаракат қилинг.
Болажоним, сиздан илтимос, сиз доим тўғри иш қилишга ҳаракат қилинг. Мақсадингиз доимо тўғрилик бўлсин. Бирор нарсага эришиш учун нотўғри йўлни танламанг, мисол учун ёлғон гапирманг.