......БОЛАМНИ ЙИҒЛАТМА...
Дунё, яна қанча сабримни тутай,
Яна нима қилай, неларни кутай.
Нахот синовларинг бўлмайди адо,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Ахир онаманку ўзинг яратган,
Хукмингга бош эгиб йўллар қаратган.
Бағрингга хасратлар тўлдими дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Кимга раҳм қилдим, кимни кечирдим,
Кимга қуллуқ қилдим, синдим эгилдим.
Кенгга-кенг бўлмасми аслида дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Гоҳида бир ховуч тупроқ ҳам бўлдим,
"Болам"..деб жовдираб ўйларга тўлдим.
Бир куни мендан ҳам қоларсан дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Нимани сўрадим элдан ошиқроқ,
Кимдан баланд бўлдим,айт кимдан йироқ.
Нега сиғмаябман бағрингга дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлат