Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Қалбларни титратган оятлар «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41) оятигача келганимда: «Тўхтанг!»– дедилар. (Боқиб қарасам), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларидан ёш қуйилаётган эди». Бошқа бир ривоятда эса: «Қарасам, ёшлари оқаётган эди» (Муттафақун алайҳ).
Абу Бакр разияллоҳу анҳу кўнгли юмшоқ бўлиб, намозда ҳар бир оятни ўқиб ўтар экан, йиғлар эди.
Умар разияллоҳу анҳу вирдларида Қуръон оятларини ўқир экан юраги тўлар ва йиқилгунича йиғлар, сўнгра уйидан чиқмай қолар ва уни бетоб бўлиб қолибди деган ўй билан одамла