Нега мунгли кўзларинг
Даданг қайда болажон!?
Омонми уй ичларинг,
Ойинг қайда болажон!?
-Дадам Россия кетди,
Пулимиз йўқ акажон.
Онам бозорга кетди.
Унимиз йўқ акажон.
- Нега қўлинг қаварган,
Уришдингми болажон!?
Оёқларинг кўкарган, Тепишдингми
болажон!?
-Ўтин чопдим тандирга
Қўлим шундан акажон.
Пода боқдим адирда,
Пойим шундан акажон.
- Севасанми офтобни,
Хушларинг не болажон!?
Севасанми китобни,
Тушларинг не болажон!?
Дарс кирарми қулоққа,
Чарчаганда акажон.
Яшамасдим қишлоққа,
Ўхшаганда акажон.
-Энг қийин бир тилакни,
Менга айтгин болажон.
Дилингда бир истакни,
Менга айтгин болажон.
-Аммо онамга айтманг,
Имкони йўқ акажон.
Велосепед олсайдим...
Армоним йўқ а