Синов келса кетма-кет,
Тўхтаб қолма сокин ет,
Қўл силтама давом эт,
Бас,чиройли Сабр қил!
Сабр сўзи улуғдир,
Ким ушласа қуллуғдир,
Яхшиликка тўлиғдир,
Бас,чиройли Сабр қил!
Изтиробда қолсанг ҳам,
Аламларда толсанг ҳам,
Олдирсанг ҳам,олсанг ҳам,
Бас,чиройли Сабр қил!
Бошга келса ғавғолар,
Топилмаса даъволар,
Тўхтамаса иғволар,
Бас,чиройли Сабр қил!
Золимларнинг қаҳрига,
Одамларнинг заҳрига,
Бу дунёнинг таҳрига,
Бас,чиройли Сабр қил!
Суяги йўқ бу тилдир,
Фаҳш сўзлар ботилдир,
Сабр таги олтиндир,
Бас,чиройли Сабр қил!
Ёмон ўйнинг каърига,
Сургин четга,нарига,
Ҳар не бўлса,барига,
Бас,чиройли Сабр қил!