Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб бориб битта олиб келгин, бир мазза қилиб ейлик, дебди.
Бош вазир шоҳнинг хонасидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, бор битта тарвуз олиб кел дебди, зами ҳам коридорга чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, бор тарвуз олиб кел, дебди. Молия министри шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, битта олиб кел, дебди.
Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБни чақириб