К,изини ранжитса бирорта номард
Ёки фарзандига келса бирор дард
Дунё топганида шифосин топмаса фак,ат
Так,иридан эзилиб Ота йиг'ларкан
К,изини турмушга берганида хам
Келинлик либосида ку'рганида хам
Ту'й булиб хурсандлик бу'лганида хам
Дуо к,илганича Ота йиг'ларкан
Фарзанди шайтоннинг йулига кирса
Харомни билсаю лек зино к,илса
Ота насихатин тушинмай кулса
Бу холга чидалмай Ота йиг'ларкан
Ог'ир иш тушса гар фарзанд бошига
К,араб чидолмасдан ку'зин ёшига
К,ариб к,олганидан афсус к,иларкан
Фарзандга ачиниб Ота йиг'ларкан
Йиг'ласин Ота хам хурсандлигидан
Ку'зига ёш олсин розилигидан
Факат йиг'ламасин эзилганидан
Фарзанд тарбиясин бузилганидан