ТЕЛЕГРАММА ДАСТИДАН, ВАТСАП ДАСТИДАН Тараққиёт бугун отар хандалар, Мукаррам яралган Инсон устидан. Алхол, оилалар парокандалар, Телеграм дастидан, ватсап дастидан! Бу қизми, йигитми, нечага чиқди, Ўйнаб силталарлар зоту наслидан. Ётоқ ишлари хам кўчага чикди, Телеграм дастидан, ватсап дастидан! Хабарлар ёғилар, сўзлар толмайди, Ажратиш имконсиз ёлгон-ростидан. Ўлик хам бемалол ўла олмайди, Телеграм дастидан, ватсап дастидан! Қизларнинг холига маймунлар йиғлар, Кутмаган эди-я "содик дўсти"дан. Сир дегани умуман йўқлар, Телеграм дастидан, ватсап дастидан! Бузилмокда бугун байраму тўйлар, Гўё чиқиб колар шу кун қасдидан. Инсон хаётига хиёнат бўйлар, Телеграм дастидан, ватсап дастидан! Одамзот