УЗР СЎРАЙМАН...
- Ҳайрли тонг. "биринчи" сигарети борми?
- "Биринчи" йўқ.
- Бўпти, энг арзон сигаретингиз қайсиниси?
- "малтепе" бор.
- Қанча?
- 2 лира 300 куруш.
- Бир пакет олсам бўладими?
***
- Ҳалиги... Кечирасиз, чақмогингиз борми?
Катта раҳмат сизга!
***
- Узр сўрайман.
Сиздан бир нарса сўрасам майлими?
- Сўранг...
- Ҳаёт нимага бу қадар золим?
Инсонлар...
Инсонлар нимага бу қадар золим?
Яшамоқ нимага бунчалик қийин?
Ва бу қадар гўзал? Ва воз кечилмас?...
Майли...
Инсонларнинг бир-бирларини тушунмаслик учун бу улкан ҳаракати нимага?!
Хотиним...
Хотиним менга жуда қаттиқ жаҳл қиляпти
Унга истагани каби бир Ҳаёт беролмаганим учун
Истаганидек бир одам бўлолмаганим учун...
Фарзандла