Бир кун фаришталар кутилмаган фикрга келишибди. Уларни бири шундай дебди.... --Келинглар одамлардан бирор нарсани беркитамиз.... Улар узоқ ўйлаб кўришиб, БАХТни беркитишга қарор қилишибди. Аммо уни қаерга беркитишни узоқ ўйлашибди... Бири дебди: --Келинглар уни дунёдаги энг баланд тоғнинг чўққисига яширамиз... --Йўқ, тангри одамларни кучли қилиб яратган. Улар тоғ чўққисига кўтарилиб уни топиб олишлари мумкин. Биттаси топгач бошқа инсонлар ҳам дарҳол БАХТнинг қаердалигини билиб қолишади... У ҳолда бахтни денгиз тубига яширайлик... --Йўқ, одамлар жуда қизиқувчан. Кимдир сув остида сузадиган мослама ясаб олади, шунда бахтни топиб олишади.... --Уни ердан узоқроқ жойга...бошқа сайёрага яширсак~чи