AЁЛИН ҚИЗҒАНМАЙ ҚЎЙДИЯ ЭРКАК
Ғаюр мардлар бугун мозийдан дарак,
Рашқ отлиғ фазилат гуё бир эртак,
Ор-номус бегона қўлларда эрмак,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.
Эр колар уйида боласин қараб
Аёл тижоратчи, кезар Турк,Араб,
Бундайин балога бирдан бир сабаб,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.
Кийимлар баданга ёпишар таранг,
Кийимин кийим деб атайсиз аранг,
Буни маданият аташар, қаранг,
Аёлин қизғанмай қўйдия эркак.
Уйидан чиқарда хўб пардозланар,
Номахрам олдида кулиб нозланар,
Ҳайвон хам жуфтини ахир қизғанар,
Аёлин қизганмай қуйдия эркак.
Бу элдан чиққанми тунги капалак,
Бундайин иснодни кўрганми фалак,
Бундан кўра урма , тўхта эй юрак,
Аёлин қизғанмай қўйдия