Ақл ўргатиб, айтар бугун ким кимгадир:
"Бахт-саодат сукутдадир, "жим-жим!"дадир.
Ўз уйингда тинч яшасанг, маза ҳар кун,
Муҳожиру қувилганга аза ҳар кун.
Бахтинг шулдир - сен ҳаммадан кейин юрсанг,
Қадамингни аста босиб, "хўп!" деб турсанг.
Бахт изласанг, йўқ қил барча эътирозинг,
Ҳайдаб юбор ғазабинггу эҳтиросинг!
Ана шунда топарсан сен бахт қушингни
Хушёр бўлгин, йўқотмагин эс-хушингни!"
Бу сўзларга жавоб шулки, бу ҳаётмас!
Тирик инсон сен айтгандек музлаб ётмас.
Ҳаёт деган машаққатдир, сўнгра роҳат.
Сенга қолса, ўлик уйқу - истироҳат.
Тирик инсон дину юртга бўлур қалқон!
Ҳур кишилар душманларни қилур толқон!
Билгил, мағлуб косасидан оқар йиринг.
Бўйин эгма,