Мухаббатнинг кўзини,
Кўр бўлади дейдилар.
Ошиқнинг пешонаси,
Шўр бўлади дейдилар.
Кўзингизни кўр қилган,
Ишқингиздан айланай.
Пешонамни шўр қилган,
Рашкингиздан айланай.
Кунда минг бор ишқини,
Изхор қилиб турганим,
Ёрим жафокор деган,
Хаёл билан юрганим.
Юраверинг майлига,
Жахл отига миниб,
Лойқаланган хаёллар,
Қоларда бир кун тиниб.
Сабр қилиб кутаман,
Қалбим бўлса ҳам пора.
Хақлигимни бир куни,
Тушунсангиз деб, зора.
Билмайсиз юрагимда,
Нималар юришини,
Хар зарбида исмингиз
Такрорлаб уришини.
Майли нима бўлса ҳам,
Озорингиз ёқади.
Мехрингизни қизғонган,
Бозорингиз ёқади.
Тушуниб етдим бу кун,
Севги азоб, истироб,
Сизга бўлган ҳисларим,
Ёзаверсам бир китоб.
Ў