Дўстим гапирманг хар кунгидан, Гапирманг эскидан янгидан Гар бўлса иложи ушбу дам, Севгидан гапиринг севгидан. Уялиб тушганда бошга ишқ, Унганда қалбдаги ташна ишқ, Уятмас 19 ёшда ишқ, Севгидан гапиринг севгидан. 20 ёшдаги мухаббат, 30 да чекмасин надомат, Гар келса 40 ёшда қиёмат, Севгидан гапиринг севгидан. 50 ёш бағридан ўтган чоғ, 60 нинг бағрига етган чоғ, 70 нинг этагин тутган чо Севгидан гапиринг севгидан. 80 да қартайиб қолса қалб, 90да очилмай қолса лаб, Шунда хам хеч қурса пичирлаб, Севгидан гапиринг севгидан. Паймони шаробин ичиб хам, Қароер бағрини кучиб хам, Рух бўлиб осмонларда учиб хам, Севгидан гапиринг севгидан.