Бугун учун ичамиз, дўстлар,Ўтган ғамдан кечамиз, дўстлар,Қулфу дилни очамиз дўстлар.Қани олинг.. Ичамиз дўстлар.Бу дунёда борлигимиз-чун.Ё кимгадир зорлигимиз-чун.Бир ошиққа ёрлигимиз-чун,Қани олинг, ичамиз дўстлар!Кимдир берган озори учун.Яхши дўстнинг назари учунОшиқ қалбнинг исҳори учун,Қани олинг. Ичамиз, дўстлар!Бугунги шоҳ кунимиз учун,Эсда қолар тунимиз учун,Шу ажойиб онимиз учун.Қани олинг ичамиз, дўстлар!Кимдир бизни иғво қилмасдан,Бошимизга ғавғо солмасдан,Ўрнимизни кимдир олмасдан,Шул қадаҳни оламиз дўстлар!Тўрт муччамиз бутунлиги-чун,Қўлимизнинг устунлиги-чун,Барча ғамдан кечамиз дўстлар,Қани олинг, ичамиз дўстлар!.