Ассалому алайкум. Синглим деб ардоқлаган АКАЛАРИМ! Опам деб иззатлаган УКАЛАРИМ! Ғурури осмондан баланд МАРДЛАРИМ! Сарвар ЙИГИТЛАРУ,
ўктам ЎҒЛОНлар! Ҳаммангизни байрам билан табриклайман! Танингиз соғ, умрингиз узоқ бўлсин!!!
Йигитнинг юзини ёруғ эт Оллоҳ,
Ёри бўса илсин яноқларига.
Қурол тутишидан асрагин,э воҳ,
Ёр сочи ўралсин бармоқларига.
Йигитнинг омадин бер,беравергин,
Мардларни мақташдан бенасиб этма.
Дунёда биронта эркак зотини,
Аросат йўлида қолдириб кетма.
Биз опа бўлайлик, хох сингил, хох ёр.
Асло тўкилмасин тиргакларимиз.
Уларсиз дунёда бизга нима бор?
Омон бўлсалар бас эркакларимиз!
Хурмат билан Раьно Мирахмедова.