Гул экмасанг, тош ҳам экма биродарим,
Бу дунёда ҳамма меҳмон, кўнгли ярим,
Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим,
Пешонангда неки бўлса кўрмогинг бор,
Туғилдингми, демак бир кун ўлмоғинг бор.
Кимдур келиб қозонига гўшт тушмаган,
Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмаган,
Фақат Аллоҳ, ўзга ҳеч ким жон олмаган,
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор,
Гулладингми, бир кун хазон бўлмоғинг бор.
Бу дуёнинг бойлигига сароб бўлсанг,
Жаннат сенга эшик очгай савоб қилсанг,
Бир нодонсан, чин дунёни хароб қилсанг,
Пешонангда неки бўлса кўрмогинг бор,
Оловмисан, қанча ёнма, сўнмоғинг бор.
Отанг кетди, онанг кетди, қолиб бўлмас,
Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас,
Бу дунёга келган мағлуб, ғ