Дуо ва ёлвориб сўраш
Ҳамд Табиб тайёрлади-Қуддус
Аллоҳим, эй мўминлар дўсти, заифҳоллар ёрдамчиси, жобир, жиноятчи ва мутакаббарларни тор-мор қилувчи... эй қудратли, жаббор, эй қодир ва муқтадир зот, эй улуғдик, буюклик, камолат соҳиби... эй кўздан яширилган нарсани ҳам, ичда махфий тутилган нарсани ҳам билувчи, еру осмон ва улар ўртасидаги ҳамма нарса Сенга махфий бўлмаган зот...
Аллоҳим, биз Сендан гўзал исмларинг, олий сифатларинг билан сўраняпмиз, Ўзинг Ўзингни номлаган исмлар билан ёки Ўзингдаги ғайбни билувчи илмингда жамлаган исмларинг билан сўраняпмиз... эй еру осмонни ушлаб турувчи, Эй раҳмон, эй раҳим, эй раҳмлилар раҳмлиси, эй улуғ Арш соҳиби, ирода қилган нарсасини қилувчи...