ОЛИС КЕТДИНГ…
Сен жуда олислаб кетдинг, азизим,
Худди йўлинг каби, манзилинг каби,
Гуркираб кетяпти умиддан тонган,
Менинг юрагимда соғинч мактаби.
Сен жуда олислаб кетдинг, азизим,
Баъзан тоқат тугаб сабр қулайди,
Эшигим чертади ярим тун очсам,
Қиёматга қолган дийдор йиғлайди.
Сен жуда олислаб кетдинг, азизим,
Юпатар юрагим гоҳ зор, гоҳ нолон.
Тақдир элтаётир манзилларимиз,
Шошилиб кетяпмиз чин манзил томон.
Сен жуда олислаб кетдинг, азизим,
Илк бора инондим — тақдир бир сўзлик, Кўндим шеърларимга қўйиб сарлавҳа, Йўлларимиз номи экан айрилиқ.