Роббингиздан узмай туриб қарзингизни, Бажармасдан Исломдаги фарзингизни, Бирлаштирмай дин ва ҳаёт тарзингизни, Қайга қараб кетмоқдасиз, эй биродар?! Жумъасидан қолган ёшни кўрдингизми?! Ҳижобим деб, оққан ёшни кўрдингизми?! Бирор марта ўзингиздан сўрдингизми, Қандай беғам ётмоқдасиз, эй биродар?! Кўрдингизми "жамоат жой" деганини?! Намозхондан жарималар "еганини"?! Айбладилар Ҳаққа бошин эгганини, Хотиржам нон ютмоқдасиз, эй биродар! Мусулмонни ўлжа билиб, қилдилар ов, Диним дебон курашганни билдилар ёв. Шу ва шундай фитналарга бермайин дов, Наҳот динни сотмоқдасиз, эй биродар?! "Гаҳ" десалар, қўлларига қўндингизми? Улар каби бефаҳмга дўндингизми? Мужоҳидни "террорчи" деб