Тор шим кийган жанонни,
Қаддин мақтаб қўярлар.
Хижоб таққан жувонни,
Террористга йўярлар.
Танин сотганлар хатто-
Сиёсатга йўларлар.
Рўмол ечмаслар аммо-
Жаримасин тўларлар.
Қонун қилар химоя,
Яланғочлар омондир.
Аммо жирканч бош ғоя:
Ўранганлар ёмондир.
Ўз нафсига қулларнинг,
Қомус олар ёнини.
Хижоб таққан гулларнинг,
Миршаб ичар қонини.
Посбон санамас гуноҳ,
Аёл очса сонини.
Аммо қийнайди гумроҳ,
Рўмоллининг жонини.
"Катта"лар берса руҳсат,
Дард юқтирар "майдалар".
Лек хижобли хар фурсат,
Айбсиз, ишдан хайдалар.
Фоҳиша дер: Халқ билар,
Имтиёзлар манимдир.
Давлат эса хал қилар:
Хижоблилар ғанимдир!