ШУ ЁШДА СЕВИБ КОЛИБМАН
Ўйларим теролмай ўйдан толибман,
Хаёллар паришон гирён бўлибман
Кунлар хам кетмоқда ўзимдан тониб...
Шу ёшда, қарангки севиб қолибман !
Саволлар теграмда жавобсиз хайрон,
Бу нима...ишқмикан ахволи вайрон..?!
Азоби шириндур, хижрони ширин...
Шу ёшда, севмоқлик бунчалар ёмон!
Кунимда хаёллар, тунимда тушлар,
Йўқотдим тинчимни, йўқолди хушлар
Кўрмасам ичимни тирнайди ғашлар...
Шу ёшда, во ажаб рашким хам йиғлар!
Сиз билан бахтимни ойга ўхшатдим,
Севгимни бир тошқин сойга ўхшатдим,
Шукурки сиз борсиз азиз инсоним...
Шу ёшда, яхшиям сизни учратдим !
Ўзгалар боқмасин қизғаниб ўтай,
Рашким азобида тўлғонсам нетай,
Нигохлар тегмасин дея севгилим...
Шу ёшда сиз учун кўз