*АЛҲАМДУЛИЛЛАХ-----------
Дунёда яшайман нолимай дўстим,
Аллоҳга минг шукур бус бутун ўстим.
Бўлсада, баъзида бирор кам кўстим,
Шунда ҳам мен дерман АЛҲАМДУЛИЛЛАХ.
Баъзилар йўлимга тиканлар сочар,
Омадим келганда қучоғин очар.
Бахт мендан юз бурса барчаси қочар,
Шунда ҳам мен дерман АЛҲАМДУЛИЛЛАХ.
Дўстларим ортимдан хиёнат қилса,
Бойларнинг ошлари миннатли бўлса.
Аямай душманлар бағримни тилса,
Шунда ҳам мен дерман АЛҲАМДУЛИЛЛАХ.
Кулсам хам ичимда йиғлаб юраман,
Барчани ўзимга дўст деб биламан.
Лой чаплаб кетса хам, кулиб тураман,
Шунда ҳам мен дерман АЛҲАМДУЛИЛЛАХ.
Яхшилик уруғин сочгим келади,
Мен қандай инсонман барча билади.
Қалби кўр инсонлар мендан кулади,
Шунда ҳам