Келинларга...
Нега бунча нолийсиз?!
Қайнонам деб зулмкор,
Яхши келин уй сирин.
Кўчага қилмас ошкор.
Ўғли яхши экан-ку.
Нахот ёмон онаси?!
Хафа бўлманг қизларжон.
Келди гапнинг хонаси.
Яшанг муроса қилиб.
Гар севсангиз эрингиз.
"Хўп ойижон"-десангиз.
Ейилмас ҳеч ерингиз.
Урушса ҳам,сўкса ҳам.
Хаққи бор у ҳам она.
Сизга сира ёмонлик
Тиламайди қайнона.
Ахир ўғил ўстирган.
Яхши ният,ўй қилиб.
Хизматимни қилар деб,
Келин олган тўй қилиб.
Кам бўлмайсиз сира ҳам,
Дуосини олсангиз.
Эшитмайсиз яхши гап,
Қовоғингиз солсангиз.
Иш буюрса беминнат.
Чопиб қилинг хизматин.
Доимо кўйиб қўйинг,
Ўз ўрнига хурматин.
Жон олинг "ойижон"- деб,
Очиқ чехра - юз билан.
Ишингизни битиринг,
Ширин