У'збекман деб ку'крак керган йигитлар, Халолдан ризк,ини терган йигитлар, Сог'-саломат к,айтгайсиз уйингизга, Мусофир юртларда юрган йигитлар. Кимнидир кутмок,да севикли ёри, Кимнидир мех,рибон онаизори, Кимнидир к,айлиг'и-ку'зи хумори, Мусофир юртларда юрган йигитлар. Кутмок,да сог'иниб у'г'ил к,изингиз, Ширин шакар эркатой к,ора ку'зингиз, Уларнинг бахтига асранг у'зингиз, Оилам деб ишлаб юрган йигитлар. Ота-онангизнинг ишончин ок,ланг, У'збекнинг номуси-орини сак,ланг, Хамиша халоллик пешасин ёк,ланг, Хорижий элларда юрган йигитлар. Дилкаш Ду'стим, тили мудом дуода, У'збеклар саломат юрсин дунёда, Топган бойлигнгиз булсин зиёда, Мусофир юртларда юрган йигитла р!