УШАНДА ХАМ СЕВОЛАСИЗМИ?
❤❤Такдир бахтим кувончим олса,
Оёкларим юришдан толса,
Факатгина суратим колса,
Ушанда хам севоласизми? ❤❤
❤❤Адо булса тандаги жоним,
Ёмон булса кундан кун холим,
Колмаса гар хеч бир имконим,
Ушанда хам севоласизми?❤❤
❤❤Шодлик мендан кетганда олис,
Дунё ичра колсам гар ёлгиз,
Нийятингиз килганча холис,
Ушанда хам севоласизми?❤❤
❤❤Озорлардан кунглим бузилса,
Огриклардан юрак езилса,
Ожизлигим сизга сезилса,
Ушанда хам севоласизми? ❤❤
❤❤Чукиб колсам зулмат карига,
Илинсам гар дарднинг турига,
Эътибор килмай барига,
Ушанда хам севоласизми?❤❤