ЭРНИ ЭР КИЛАДИГАН ХОТИНДИР...
ЭРИДАН НОЛИГАН ОПА-СИНГИЛЛАРИМГА...
Эрнинг бўйдор бўлгани яхши,
Ёки пулдор бўлгани яхши,
Ҳар кимнинг ўз суйгани яхши
Шукур қилинг, шукрона айтинг
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Дугонамнинг эри зўр, деманг,
Эрим эса эпсиз, ғўр, деманг,
Ах, пешонам мунча шўр, деманг,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Юзи тўла тиртиқ бўлса ҳам,
Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
Меҳрга бой бўлиши мумкин!
Бошқа боққа асло бўйламанг,
Омад кетиб қолиши мумкин.
Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхш