БАРГИЗУБНИНГ (ЗУБТУРУМ) ХОСИЯТЛАРИ.
Баргизубнинг яна бир номи зубтурум. Баргизуб қадим замонлардан бери доривор ўсимлик сифатида ишлатилади. Юнонлар ва римликлар унинг уруғи билан дизентерияни даволашган экан, Абу Али ибн Сино эса баргизубни қон оқишини тўхтатишда ва яраларни тузатишда тавсия этган. Улуғ ҳаким бу ўсимлик ҳақида шундай дейди:
“Оловдан куйган жойларга, учуққа, эшакемга, қулоқ ости шишларига фойда қилади. Баргларининг ширасини қулоққа томизилса, оғриқни босади, илдизи чайналса ёки қайнатмаси билан оғиз чайқалса, тиш оғриғини тўхтатади”.
Тиббиётда асосан иккита – Бурга баргизуб ва Катта баргизуб турлари ишлатилади. Таркибида витамин С ва К, шиллиқ, аччиқ ва ошловчи моддалар, л