Яқинларим орасинда биргина бегонам... Кел дўстим, бугун сен билан хасратлашай. Сен билан бўлмаса яна ким билан хам дардлашардим? Кеча эдинг менга севгим, бугун эса яқин дўстим. Дўст бўлиб қоламиз, бунчалар осон... танлаб хал қилгандинг бир неча ой аввал. Дўстимсанку энди қани айт, кимга дардим айтарман яна? Кимга кўнглимни очиб, кимла яна хасратлашарман? Соғ омонмисан? кўнгил хотиржам? қалбингда сокинлик? қалайсан дўстим? Сенга айтсам менда ундаймас, омондекману соғга ўхшамам, кўнгил бордек лекин сезилмам, қалбим бору унда хамон ғалаён, қандайманми дўстим? Ёмоооонман, жуда хам ёмон.. Кел дўстим тингла энди менинг дардимни. Тингла хасратимни тингла додимни. Ўзинг танлаб дўстликни ногох, натиж