АКА СИНГИЛ СУҲБАТИ
АКА:
Жонимнинг бўлаги қоракўз синглим, Мехрибон, камсуқум, ширинсўз синглим, Яқиним, сирдошим, асл дўст синглим, Эшит илтимосим, ҳамда буйруғим: Улғайиб бўйларинг бўйимга етди, Ёшлигинг зўр келди, ўтди-ю кетди. Энди ҳаёлларинг орзу банд этди, Яхши юр, қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!
СИНГИЛ:
Акажон ғоз юринг, хаддим биламан, Бошингизни эгиб нима қиламан, Сўзингиз қулоғимга жон деб иламан Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиканга тегмайман ака!
АКА:
Кўчага камроқ чиқ, бошда рўмолсиз, Пардозни еғиштир бўлмагин орсиз. Иснодга қолдирма юрайин доғсиз, Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!
СИНГИ