Кўп неъматлар бердинг Аллоҳим,
Караминг кенг, Саҳоватлисан!
Нохуш куним амалимдандир
Кечир Ўзинг марҳаматлисан!
Ўзимизни ой деб билибмиз,
Бошқаларни лой деб билибмиз!
Камтарин бўл, деганди Ул Зот,
Нафсимизни бой деб билибмиз!
Фарз амал ва яхшиликлардан
Икки қутбдек узоқ орамиз.
Кундек нурли ҳидоятдан сўнг,
Нега тунга чопиб борамиз?!
Қалбларимиз бунча ҳам қаттиқ,
Нега шайтон йўллари очиқ?!
Хато-гуноҳ бўлса суянчиқ
Амалларда зарра хайр йўқ! Кўп неъматлар бердинг Аллоҳим,
Караминг кенг, Саҳоватлисан!
Нохуш куним амалимдандир
Кечир Ўзинг марҳаматлисан!